Қасим-Жомарт Тоқаев Digital Bridge форуми доирасида ўтказилган кўргазмага ташриф буюрди

Кўргазма
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев Digital Bridge халқаро технология форуми доирасида ташкил этилган кўргазмага ташриф буюрди, деб хабар беради Каzinform агентлиги.

Давлат раҳбари томонидан робототехника, Social Tech, Creative Economy, AI, FinTech, Industry 4.0, GovTech, шунингдек Kaspikz, Молиявий бозорни тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги, Astana Hub, Freedom Bank, MyCar каби мавзули кўргазмалар майдонлари, анъанавий Digital Bridge халқаро технология форуми ва бошқа ташкилотларнинг кўргазма стендларига ташриф буюрди.

Давлат раҳбари робототехника соҳасида кўплаб танловларда ғолиб чиққан Қозоғистоннинг робототехника жамоаси аъзолари билан суҳбатлашди, Ustem Foundation, Alem School, MakerSpace лойиҳалари билан танишди.

ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин Президентга айрим иккинчи даражали банклар ва компаниялар фуқароларга ўз платформалари орқали давлат хизматларидан фойдаланиш имконини бераётганини айтди.

Давлат раҳбарига соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш, жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “QR орқали шифокор қабулига ёзилишни тасдиқлаш” (eGov mobile иловасида еДенсаулық) лойиҳаси таништирилди.

Бундан ташқари, Президентга Astana Hub лойиҳалари, Google for Startups, Draper University, Tech Orda, Silkroad innovation hub, минтақавий IT Hub лойиҳаларини амалга оширишнинг бориши ҳақида маълумот берилди. “Миллий ахборот технологиялари” АЖ сунъий интеллект асосида маслаҳатлар берувчи ва давлат хизматлари турларини кўрсатувчи «AiGov» чатбот лойиҳасини тақдим этди.

Шундан сўнг Қасим-Жомарт Тоқаевга «QazaqGaz» миллий компаниясининг рақамли ечимлари ва “ҚазМунайГаз” АЖнинг транспорт хавфсизлигини таъминлаш бўйича “Саёҳатларни бошқариш” лойиҳаси, шунингдек, транспорт ва махсус техникалар фаолиятининг очиқ мониторинги ҳақида сўзлаб берилди.

Давлат раҳбари кўргазма иштирокчиларига рақамли лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширишни тилади. Президент мамлакатда рақамлаштириш жараёни нафақат бир соҳани такомиллаштириш, балки иқтисодиёт ва бутун жамият ҳаётида жиддий ўзгаришларни амалга оширишга қаратилганини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар