Қасим-Жомарт Тоқаев Digital Bridge 2023 халқаро технология форумини очди
Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ҳар йили ўтказиладиган Digital Bridge 2023 халқаро технология форумини очди, дея хабар беради Kazinform агентлиги.

“Бугунги тадбир мавзуси - жуда долзарб. Сунъий интеллект энди илмий фантастика эмас, балки ҳаёт ҳақиқатидир. Янги давр бошланганига гувоҳ бўляпмиз. Бир пайтлар электр энергияси ва интернетнинг ихтироси ҳаётимизни қандай ўзгартирса, сунъий интеллект технологиясининг таъсири бир хил даражада катта”, - деди Давлат раҳбари.
Президент сунъий интеллект инсоният турмуш тарзини бутунлай ўзгартириши, иш жараёнларини автоматлаштириши ва улкан иқтисодий қиймат яратиши мумкинлигини айтди.
“Айрим экспертларнинг фикрича, сунъий интеллектнинг жаҳон иқтисодиётига қўшаётган салмоқли ҳиссаси - жаҳон ялпи ички маҳсулотининг чорак қисмига тенг. Бу технологиянинг кенг қўлланилиши Қозоғистоннинг жадал ривожланишида муҳим роль ўйнаши мумкин. Шунинг учун қисқа вақт ичида сунъий интеллектни ривожлантириш учун барча шароитларни яратиш зарур”, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Муаллиф: Марлан Жиембай