Қасим-Жомарт Тоқаев Черногория Президентини Мустақиллик саройида кутиб олди
ASTANA. Kazinform — Мустақиллик саройида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Черногория Президенти Яков Милатовични кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Мустақиллик саройида Президентлар бир-бирларини расмий делегациялар аъзолари билан таништиришди.
Кейин, олий мартабали меҳмоннинг расмий ташрифи учун саф тортган фахрий қоровул бошлиғи Давлат раҳбарларига табрик нутқи сўзлади. Президент оркестри икки мамлакатнинг давлат мадҳияларини ижро этди.
Мадҳияларни тинглаб бўлгач, Қасим-Жомарт Тоқаев ва Черногория Президенти гилам бўйлаб Қозоғистон Республикаси Давлат байроғи томон юришди.
Шуни таъкидлаш керакки, 18-20 июнь кунлари Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Токаевнинг таклифига биноан Черногория Президенти Яков Милатович Қозоғистонга расмий ташриф буюриши ҳақида ёзган эдик.
19 июнда томонлар юқори даражадаги музокаралар ўтказадилар ва сиёсий мулоқотни, шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестиция ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қиладилар.