Қасим-Жомарт Тоқаев бир қатор қозоғистонликларга орден ва медалларни топширди

Касым-Жомарт Токаев вручил ордена и медали ряду казахстанцев
Фото: Акорда

ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев бир қатор қозоғистонликларга мукофотларни топширди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистон Республикаси Президентининг Фармони билан халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, давлат тилини ривожлантиришдаги хизматлари учун:

▪️ II-даражали “Достық” ордени билан Астана шаҳридаги Қайирбеков номидаги 2-мактаб ўқитувчиси Елизавета Александровна Шнайдер;

▪️ “Ел бірлігі” ордени – «Қозоғистон украинлари радаси» раиси Тимошченко Юрий Евгениевич, давлат ва жамоат арбоби Ахмадиев Мурат Абдуреимович, Қозоғистон “Дўстлик” ўзбеклари этномаданий бирлашмалари уюшмаси раиси ўринбосари Шарипов Ҳасан Ҳалматович;

▪️ «Ерен еңбегі үшін»медали билан Степногорск болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқитувчиси Николай Николаевич Дураченко, Атирау шаҳар 3-сон мактаб-гимназияси ўқитувчиси Любина Татьяна Нестеровна;

▪️ «Шапағат» медали билан Ўскемен металлургия комбинати рух заводи қовурувчиси Сергей Александрович Панасюк, Улитау вилояти Қожамқулов номидаги қозоқ мусиқали драма театри ҳамроҳи Аркадий Николаевич Побединский, Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси бўлими қўмондони Пономаренко Кирилл Алексеевич, Ақмола вилояти Арайли қишлоғидаги ўрта мактаб ўқитувчиси Ирубаева Анастасия Валерьевна; 

▪️ Қозоғистон Республикаси Президентининг ташаккурномаси билан Шарқий Қозоғистон вилояти Қозоғистон халқи ассамблеяси илмий-эксперт гуруҳи раиси Нелли Леонидовна Краснобаева, «Ассамблея жастары»нинг Қарағанди вилоятидаги ваколатхонаси раҳбари Урмашов Александр Николаевич, Жетису вилояти «Қоғамдық келісім» муассасаси раҳбари Усанова Руфина Касимовна тақдирланди.

Қасим-Жомарт Тоқаев бир қатор қозоғистонликларга орден ва медалларни топширди
Фото: Ақорда

Сўнгги хабарлар