Қасим-Жомарт Тоқаев бир қатор давлатлар раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди

None
ХIAN. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев бир қатор давлатлар раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Россия Президенти Владимир Путин, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Беларусь Президенти Александр Лукашенко ва БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Президент Қасим-Жомарт Тоқаевни 70 ёшга тўлиши билан телефон орқали табрикладилар.

Давлат раҳбарлари Президент Қасим-Жомарт Тоқаевни туғилган куни билан табриклаб, унга дўст давлат Қозоғистон тараққиёти йўлидаги юксак масъулиятли давлат хизматида муваффақиятлар тилади.


Сўнгги хабарлар
telegram