Қасим-Жомарт Тоқаев бир қатор давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

ASTANА. Кazinform - “Ақорда” қароргоҳида Қозоғистон Президентига олти давлатнинг фавқулодда ва мухтор элчилари ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Элчилар
Фото: Ақорда

Ишонч ёрлиқларини Миср Араб Республикаси элчиси Ибтиссам Раха Аҳмад Ҳасан, Сербия Республикаси элчиси Владимир Йовичич, Люксембург Буюк Герцоглиги элчиси Томас Райзен, Австралия элчиси Жон Уильям Гиринг, Колумбия Республикаси элчиси Эктор Исидро Аренас Нейра ва Сурия Араб Республикаси элчиси Башар Жафарий топширди.

Элчилар
Фото: Ақорда

 

Давлат раҳбари дипломатларни мамлакатдаги миссиясининг расман бошланиши билан табриклаб, Қозоғистоннинг тинчликсевар ва конструктив ташқи сиёсатига эътибор қаратди.

Тоқаев ва элчилар
Фото: Ақорда

 

– Биз барча давлатлар, биринчи навбатда, қўшни давлатлар билан яқин ҳамкорлик, яхши муносабатлар ўрнатмоқчимиз. Ишончим комилки, бу йўл муваффақиятли бўлади. Турли йўналишларда, жумладан, иқтисодиёт, сармоявий ва сиёсий мулоқот соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун барча имкониятларни ишга соламиз. Сизларни ишонтириб айтмоқчиманки, Қозоғистон халқаро майдондаги ишончли ҳамкорингиз бўлади, - деди Президент.

Тоқаев
Фото: Ақорда

 

Қасим-Жомарт Тоқаев элчиларга муваффақиятлар тилади ва улар ўз вазифаларини бажаришда Қозоғистон Ҳукумати томонидан максимал даражада қўллаб-қувватланишини таъкидлади. Президент, шунингдек, уларининг давлатлари раҳбарларига ўзининг эзгу тилаклари ва саломларини йўллади.

Тоқаев
Фото: Ақорда

 

Сўнгги хабарлар