Қасим-Жомарт Тоқаев Австрия Президентига ҳамдардлик билдирди

«Барча австрияликлар сингари мен ҳам барча динларга зид бўлган бундай даҳшатли зўравонлик ҳаракатларига қаршиман. Терроризмнинг ҳар қандай шаклига йўл қўйилиши ёки оқланиши керак эмас. Умид қиламанки, бундай даҳшатли жиноят учун барча айбдорлар жавобгарликка тортилади. Қозоғистон халқи ва ўзим номимдан ҳалок бўлганларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман ва жароҳат олганларга тезроқ соғайиб кетишини тилайман. Ушбу қайғули кунларда биз Австрия Федерал ҳукумати ва халқи билан биргамиз», - дейилади телеграммада.
Эслатиб ўтамиз, 2 ноябрь куни Австрия пойтахти Венанинг турли қисмларида терактлар содир этилди. Террорчилардан бири полиция томонидан отиб ўлдирилган ва ҳозирда унинг шериклари қидирилмоқда.
Полиция маълумотларига кўра, ҳужум олтита жойда, жумладан, шаҳар марказидаги синагога, яҳудийлар маркази ва ресторан яқинида содир бўлган.
Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Twitter саҳифасида халқаро ҳамжамиятни терроризмга қарши курашда кучларни бирлаштиришга чақирди.