ҚР Президенти халқаро ҳамжамиятни терроризмга қарши курашда бирлашишга чақирди

NUR-SULTAN. Kazinform – Халқаро ҳамжамиятнинг куч ва иродасини терроризмга, инсониятга бўлган нафрат мафкурасига қарши бирлаштириш зарур. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Twitter саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«Венадаги даҳшатли терактни умуман оқлаб бўлмайди. Мен Австрия ҳукумати ва халқининг қайғусига шерикман. Халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини, терроризмга қарши, инсониятга бўлган нафрат мафкурасига ва ҳаракатларга қарши самарали бирлаштириш зарур», - деди Президент.

Сўнгги хабарлар