Қасим-Жомарт Тоқаев: Астана — суверен мамлакатимизнинг юраги

ASTANА. Кazinform — Ақорда матбуот хизмати Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Астана куни муносабати билан табрикномасини эълон қилди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Азиз ватандошлар!

Астана куни билан! Астна — суверен мамлакатимизнинг юраги. Пойтахтимиз — мустақил Қозоғистоннинг рамзи, ёрқин келажакка интилаётган миллатимизнинг ижодий энергия манбаи. Халқимиз тақдирига бевосита таъсир қилувчи қарорлар шу шаҳарда қабул қилинади. Пойтахтимиз кенг кўламли тарихий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланди. Астана мутлақо янги бошқарув тизимлари жорий этилиши билан “ақлли шаҳар” мақомини олди. Шу билан бирга, пойтахтимизда боғлар, гулзорлар ва болалар учун ўйин майдончалари қурилди. Буларнинг барчаси Астана аҳолиси ва меҳмонлари учун қилинмоқда. Пойтахт куни арафасида миллат тарихида туб бурилиш нуқтасини очган Халқ Конституцияси қонуний кучга кирди. Бу рамзий маънога эга. Дарҳақиқат, бу тарихий воқеа ҳокимият ва жамиятнинг асосий институтларини модернизация қилиш жараёнининг бошланиши ҳисобланади. Пойтахтимиз мақоми тўғрисидаги янги конституциявий қонун Астананинг сиёсий, маъмурий, иқтисодий ва маданий марказ сифатидаги ролини мустаҳкамлади ва унинг давлат тараққиётидаги алоҳида аҳамиятини таъкидлади. Пойтахтнинг халқаро обрўси ҳам ортиб бормоқда. Минтақавий ва глобал сиёсатнинг энг долзарб масалалари бўйича қарорлар Астанада қабул қилиниши бунинг яққол исботидир. Пойтахтимиз масъулиятли фуқаролик, "Қонун ва интизом" ва "Тоза Қозоғистон" тамойилларига асосланган янги жамоатчилик этикасининг ёрқин намунаси бўлиши керак. Ишонаманки, пойтахтимиз ўсишда ва гуллаб-яшнашда давом этади, Адолатли Қозоғистонни яратиш йўлида ўрнак бўлади. Ҳурматли Астана аҳолиси, барчангизга фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман!

Эслатиб ўтамиз, Астананинг мамлакат иқтисодиётидаги улуши қанчаэканлиги ҳақида ёзган эдик.