13:00, 11 Март 2024 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев Асиф Али Зардарини Покистон Президенти этиб сайлангани билан табриклади
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Покистон Ислом Республикасининг янги сайланган президенти Асиф Али Зардарига табрик телеграммаси йўллади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

“Бой ҳаётий тажрибангиз, узоқни кўзлаган сиёсатингиз туфайли юртингизнинг янада юксалиши ва равнақига улкан ҳисса қўшишингизга ишонаман. Биз Покистон билан чинакам дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган мустаҳкам ҳамкорлигимизни қадрлаймиз. Умид қиламанки, биз сиз билан икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва халқимиз фаровонлиги учун янги имкониятлар очиш йўлида яқиндан ҳамкорлик қиламиз”, – дейилади телеграммада.
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Асиф Али Зардари ташаббусларига муваффақият, Покистон халқига фаровонлик тилади.