Қасим-Жомарт Тоқаев Арманистон Парламенти Раиси билан учрашди

Президент
Фото: Ақорда

ЕREVAN. Кazinform - Қозоғистон Президенти Еревандаги Парламент биносида Арманистон Республикаси Миллий ассамблеяси раиси Ален Симонян билан учрашув ўтказди.

Давлат раҳбари Арманистон ва Қозоғистон ўртасида яқин муносабатлар ўрнатилгани, икки давлатни умумий тарих ва қадимий маданий алоқалар бирлаштириб туришини таъкидлади.

Президентнинг сўзларига кўра, Бош вазир Никол Пашинян билан музокаралар чоғида савдо-иқтисодиёт, сармоя, транспорт ва логистика соҳаларида муҳим келишувларга эришилган. Қасим-Жомарт Тоқаев мазкур келишувларни қонунчилик нуқтаи назаридан самарали таъминлаш, уларнинг ижроси устидан парламентлар томонидан назоратни кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Учрашувда Давлат раҳбари унинг ташаббуси билан мамлакатда кенг кўламли сиёсий модернизация жараёни амалга оширилаётгани, бу жараёнда парламентаризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Қозоғистон Президенти қонун чиқарувчи органлар даражасидаги фаол ҳамкорликдан мамнунлигини билдирди. Шунингдек, ушбу муҳим йўналишда икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга доимий кўмак кўрсатаётгани учун Миллий Ассамблея раисига миннатдорлик билдирди.

Ален Симонян Арманистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп томонлама ва икки томонлама форматдаги ўзаро ҳамкорликнинг юқори даражасини қайд этди.

Шунингдек, у икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг парламентлараро платформалардаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди.

Суҳбат чоғида маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш, Қозоғистон ва Арманистон ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди.

Сўнгги хабарлар