19:47, 20 Февраль 2024 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан Россия Федерациясига боради
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев 21 феврал куни Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган “Келажак ўйинлари” халқаро турнирининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Россия Федерациясига амалий ташриф билан боради, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Мазкур тадбирда Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари ҳамда бир қатор бошқа давлатлар вакиллари иштирок этиши режалаштирилган.