Қасим-Жомарт Тоқаев Александр Стуббни Финляндия Президенти лавозимига сайлангани билан табриклади

Тоқаев
Фото: Ақорда матбуот хизмати

ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари президентлик сайловларида ғалаба қозонган Александр Стуббга табрик телеграммаси йўллади.

– Сайловдаги ғалабангиз халқингизнинг Сизга бўлган ишончини билдириш билан бирга, истиқболли дастурингизни, бой сиёсий тажрибангизни қўллаб-қувватлаётганидан далолат беради. Ишончим комилки, Финляндия Сизнинг раҳбарлигингизда бундан кейин ҳам жадал ривожланиб, гуллаб-яшнайди. Биз Финляндия билан дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган мустаҳкам муносабатларни қадрлаймиз. Икки давлат манфаати йўлида узоқ муддатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва икки томонлама ҳамкорлик салоҳиятидан фойдаланиш мақсадида Сиз ва Финляндия ҳукумати билан яқин алоқа ўрнатишимизга ишонаман, — дейилади телеграммада.

Сўнгги хабарлар