Қасим-Жомарт Тоқаев Ақтўбе вилоятининг сармоявий салоҳияти билан танишди
Вилоят раҳбари Асхат Шахаров Ақтўбе вилоятига амалий ташрифи доирасида Давлат раҳбарига вилоятнинг иқтисодий салоҳияти ва истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Кazinform агентлиги Ақордага таяниб.

Вилоят ҳокимининг таъкидлашича, жорий йилнинг 10 ойида вилоят иқтисодиётига 804,4 миллиард тенге сармоя киритилди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,2 фоизга кўпдир.
Инвестиция қилинган маблағларнинг асосий қисми, яъни 725,5 миллиард тенге хусусий инвесторларга тегишли.
Улардан 62,6 миллиард тенге қайта ишлаш саноатига, 145,6 миллиард тенге металл рудасини ўзлаштиришга йўналтирилди.

Жорий йилда умумий қиймати 57,2 миллиард тенге бўлган 19 та йирик лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган.
“Яшил коридор” тамойили барча инвестиция лойиҳалари учун жорий этилган.
У бир қатор инфратузилма лойиҳаларини ривожлантириш ҳақида маълумот берди.
Айни пайтда Ақтўбе — Қарабутақ — Улғайсин автомобиль йўлининг лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.
Ақтўбеда оқова сувларни тозалаш иншооти қурилиши лойиҳасини тақдим этди.
Қиймати 53,5 миллиард тенге бўлган лойиҳани амалга ошириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари жалб этилади.
У “Бухоро – Орал” магистрал газ қувуридан Ақтўбе шаҳригача бўлган учинчи линия қурилиши ҳақида маълумот берди.
Лойиҳанинг амалга оширилиши мавжуд газ қувурлари юкламасини камайтириш имконини беради.