Қасим-Жомарт Тоқаев Ақмола вилоятида ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўздан кечирди
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Ақмола вилоятига амалий ташрифи чоғида Қосши шаҳрида жорий йилда ишга туширилган «IL-TOV» масъулияти чекланган жамиятининг ишлаб чиқариш майдончасида бўлди.
Корхонада парранда гўштини чуқур қайта ишлашдан сўнг тез тайёрланадиган турли хил таомлар ишлаб чиқарилмоқда. Хом ашё вилоятдаги паррандачилик хўжаликларидан келтирилади. Ярим тайёр маҳсулотлар нафақат ички бозорда, балки Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатларга ҳам экспорт қилинмоқда.
Qazaqstan Investment Corporation жамғармаси орқали давлатдан молиявий ёрдам олган лойиҳада 85 нафар маҳаллий аҳоли иш билан таъминланган.
Корхона директори Михаил Шейнкманнинг айтишича, бу ишлаб чиқариш мажмуасининг дастлабки босқичи. Келгусида қўшимча 10 миллиард тенге сармоя киритиш, йилига 10-12 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарадиган иккинчи ишлаб чиқариш линиясини ишга тушириш, шунингдек, биринчи ва иккинчи музлатилган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи завод қуриш режалаштирилган.
Президент мамлакат озиқ-овқат саноатини ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаб, бундай корхоналар давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини айтди.