Қашқар - дунёдаги энг кўҳна шаҳарлардан бири - фоторепортаж
CHINA. Кazinform - Қашқар дунёдаги энг машҳур қадимий шаҳарлардан биридир. Икки минг йиллик тарихга эга бўлган шаҳар Буюк Ипак йўли бўйида Шинжон-Уйғур автоном районида жойлашган.
Бир пайтлар олим, этнограф, фольклоршунос, сайёҳ ва педагог Шоқан Уалиханов саёҳат қилган ўлкага Кazinform мухбири бориб қайтди.
Қашқар Хитойнинг ғарбий қисмида, Помир тоғлари этагида жойлашган. Шаҳар икки қисмга бўлинган: замонавий ва эски. Бу уйғур халқининг қадимий юртидир. Икки минг йиллик тарихга эга бу қадимий шаҳар буни исботлайди.
Катта дарвозадан кирган заҳоти ўзингизни бошқа дунёга киргандек ҳис қиласиз. Қадимги бинолар, тор кўчалар, гавжум савдо, театр томошалари, карвонлар, қўшиқ ва наволар ҳаволаган осмон. Буларнинг барчаси эртак оламига ўхшайди.
Бу ердаги ўзига хос атмосферани сўз билан таърифлаб бўлмайди. Эски шаҳарга ҳар куни минглаб сайёҳлар кириб-чиқади. Бу ерга келган сайёҳларнинг аксарияти Хитойдан.
Биз бу ерда замонавий меҳмонхона топмадик. Маҳаллий аҳолининг айтишича, улар ўз уйларига сайёҳларни жойлаштиради.
“Кўриб турганингиздек, уйимиз жуда эски. Ёғоч уйимизни авлоддан-авлодга ўтиб келаётган қимматли ва бебаҳо ёдгорлик, деб биламан. Йилнинг ўн икки ойида уйимизга меҳмон аримайди. Биз саёҳатчиларга овқат ва ичимликлар таклиф қиламиз ва меҳмондўстлик кўрсатамиз. Бу ерда беш юлдузли меҳмонхоналар йўқ. Бир неча кунга келганлар учун жой бор. Асосан, сайёҳларнинг аксарияти ички Хитойдан келади. Улар кун бўйи саёҳат қилишади, кейин эса янги ҳудуддаги меҳмонхоналарга боришади. Эндиликда мамлакатда визасиз режим жорий этилди. Бошқа мамлакатлардан ҳам саёҳатчилар кела бошлади”, - дейди Мухиче Муҳамедовқизи.
Ана шу бетакрор меъморий иншоотлардан англаш мумкинки, чуқур тарихга эга Қашқарнинг ҳали ҳам очилмаган сир-синоатлари кўп.
Айтиш жоизки, бу заминга бир пайтлар буюк қозоқ олими, этнограф, фольклоршунос, сайёҳ ва маърифатчи Шоқан Уалиханов ташриф буюрган.
Муаллиф: Алма Муқанова