«Қашаған» конидан 5 миллион тонна олтингугурт экспорт қилинди

None
None
ATYRAU. Кazinform - Каспий денгизининг Қозоғистон секторидаги «Қашаған» конидан 5 миллион тонна олтингугурт экспорт қилинди, дея хабар беради Kazinform.

«Қашаған» дунёдаги ноёб конлардан биридир. Кон Каспий денгизининг шимолий қисмида, Атираудан 80 км узоқликда жойлашган. Кон 2000 йил 30 июнда Восток-1 скважинасида очилган.

Бу сўнгги 40 йил ичида очилган энг йирик конлардан биридир. Кондан саноат ишлаб чиқариш учун сунъий ороллар қурилган. Нефт қазиб олиш 2013 йил 11 сентябрда бошланган.

Конни Шимолий Каспий лойиҳаси оператори NCОC компанияси ўзлаштирмоқда.

«Шимолий Каспий лойиҳаси учун олтингугурт газини қайта ишлаш, шунингдек, олтингугурт ишлаб чиқаришни хавфсиз ва самарали бошқариш муҳим аҳамиятга эга. Кондан кунига 4000 тоннага яқин олтингугурт ишлаб чиқарилади. Конни ўзлаштириш бошланганидан буён 5 миллион тонна олтингугурт экспорт қилинди. «Қашаған» конидан олтингугурт темир йўл орқали халқаро терминалларга етказилади», — дейилади NCОC матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил бошида Атирау вилоятида 8,5 триллион тенгелик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган эди.

Тасвирий фото: аmootiranian.cоm

Сўнгги хабарлар
telegram