KASEда тенге иккинчи кун кетма-кет мустаҳкамланмоқда

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси яна пасайди.

доллар
Фото: Freepik

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар натижаларига кўра, 1 доллар курси кечаги курсга нисбатан 1,46 тенгега пасайган ҳолда 478,96 тенгени ташкил қилди. Миллий банкнинг 18 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 480,63 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 480,81 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 478,99 тенгени ташкил қилмоқда. Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 478,00 тенгега сотиб олиниб, 481,99 тенгега сотилмоқда.

Кеча доллар курси 0,02 тенгега пасайган эди.

Муаллиф: Досбол Атажан

Сўнгги хабарлар