KASEда доллар яна арзонлашди

доллар
Фото: pixabay.com

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар натижаларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар қиймати 0,37 тенгега пасайиб, 1 доллар 443,85 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банк томонидан 24 апрелга белгиланган расмий курсга кўра, 1 доллар - 444,32 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 443,9 тенгедан сотилмоқда, 445,5 тенгедан сотиб олинмоқда.

Астанада сотиш нархи - 444 тенге, сотиб олиш нархи - 449 тенге.

Россия рубли Алматида 4,71-4,81 тенге, Астанада 4,7-4,8 тенге орасида сотилмоқда.

Сўнгги хабарлар