KASEда доллар яна арзонлашди

Доллар
Фото: pixabay

ALMATY. Кazinform - Фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган.

Кундузги савдо маълумотларига кўра, доллар курси 2,15 тенгега пасайган ва 1 доллар 439,43 тенгега тенг бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 6 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 441,66 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 439,9 тенге, сотиб олиш курси эса 441,5 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 439 тенге, сотиб олиш нархи - 444 тенге.

Алматида Россия рубли 4,75-4,79 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 4,7-4,8 тенгедан сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар