KASEда доллар нархи яна кўтарилди

Доллар
Фото: Рустем Айтхожин/Kazinform

Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 тенгега нисбатан доллар курси яна ошди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,89 тенгега қимматлашди, 1 АҚШ долларининг ўртача курси эса 464,49 тенгени ташкил қилди.

Миллий банк томонидан 7 ноябрга белгиланган расмий курсга кўра, 1 доллар – 462,46 тенге, Россия рубли – 5,01 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 464,7 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи - 467,5 тенге.

Астанада сотиш нархи - 465 тенге, сотиб олиш нархи - 469 тенге.

Россия рубли нархи 4,95-5,01 тенге оралиғида ўзгариб туради.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар