KASEда доллар нархи яна кўтарилди

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.

Доллар
Фото: Pіxabay.com

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 0,92 тенгега ошди.

1 АҚШ долларининг ўртача курси 448,01 тенгега тенг.

Миллий банкнинг 4 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 447,08 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 5,01 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 448,5 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 449,9 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 445 тенге, сотиб олиш нархи - 450 тенге.

Россия рубли 4,94-5,07 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар