16:22, 27 Июнь 2024 | GMT +5
KASEда доллар нархи яна кўтарилди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,69 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 465,52 тенгени ташкил этади. Миллий банкнинг 27 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 463,77 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,31 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 465,5 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 467,9 тенгени ташкил қилмоқда. Астанада сотиш нархи - 463 тенге, сотиб олиш нархи - 468 тенге.
Россия рубли 5,15-5,37 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова