KASEда доллар нархи учинчи кун кетма-кет ўсмоқда
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.
КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 2,48 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 489,06 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 9 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 486,44 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,06 тенге.
Евро - 534,31.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 489,3 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 491 тенгени ташкил қилмоқда. Евро 534,5 - 538,5 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада долларнинг сотиш нархи - 487 тенге, сотиб олиш нархи - 491 тенге.
Евро 533 тенгедан сотилмоқда, 539 тенгедан сотиб олинмоқда.
Россия рубли 5,01 - 5,12 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова