KASEда доллар нархи учинчи кун кетма-кет ўсмоқда
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра,1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.
КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 0,29 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 479,83 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 14 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 479,44 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,22 тенге. евро - 523,69 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 479,5 тенгедан сотиб олинади, сотиш курси эса 480,5 тенгени ташкил қилмоқда. Евро 525,5-530 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада долларнинг харид нархи - 477 тенге, сотиш нархи - 481 тенге. Евро 525 тенгедан харид қилиниб, 530 тенгедан сотилмоқда.
Россия рубли 5,21-5,38 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова