17:05, 26 Октябрь 2023 | GMT +5
KASEда доллар нархи қанча
Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларга нисбатан тенге курси яна ошди, деб хабар беради Каzinform агентлиги.
КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар натижаларига кўра, доллар курси 0,41 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 476,28 тенгени ташкил қилади.
Миллий банкнинг 26 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 475,86 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,08 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 475,7 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 478,3 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 474 тенге, сотиб олиш нархи - 479 тенге.
Россия рубли 4,97-5,1 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова