16:27, 11 Октябрь 2023 | GMT +5
КАSЕда доллар нархи қанча
Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар қиймати 0,47 тенгега пасайди, 1 доллар эса 476,78 тенгега тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 11 октябрдаги расмий курсга кўра, 1 доллар - 477,21 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 477,3 тенгедан сотилмоқда, 479,9 тенгедан сотиб олинмоқда. Астанада эса сотиш нархи - 476 тенге, сотиб олиш нархи - 481 тенге.
Россия рубли Алматида 4,75-4,09 тенгега, Астанада 4,71-4,91 тенгега сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова