16:03, 30 Июнь 2022 | GMT +5
KASEда доллар нархи кўтарилди
ALMATY. Кazinform – Долларнинг тенгега нисбатан курси ошди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
КАSЕ фонд бозоридаги кунлик савдолар якунларига кўра, доллар курси 4,65 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 470,34 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 30 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 465,08 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматида долларнинг сотув курси 464 тенгени, сотиб олиш курси эса 470 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда эса сотиш нархи - 463,50 тенге, сотиб олиш нархи эса 466 тенге.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ валютаси фонд бозорида кетма-кет иккинчи кун қимматлашмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова