16:08, 11 Июль 2022 | GMT +5
KASEда доллар нархи 9 тенгега арзонлашди
ALMATY. Kazinform – Қозоғистон фонд биржаси (КАSЕ) савдолари якунларига кўра, тенгенинг 1 долларга нисбатан курси пасайди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 8 июл оқшомига нисбатан 9,27 тенгега пасайган, 1 доллар эса 464,85 тенгени ташкил қилган.
Миллий банкнинг 11 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 474,92 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 468,70 тенге, сотиб олиш курси эса 474,20 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи - 468 тенге, сотиб олиш нархи - 472,60 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова