17:00, 27 Октябрь 2023 | GMT +5
KASEда доллар нархи 5,80 тенгега пасайди
Фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.
Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 5,80 тенгега пасайиб, 1 доллар 470,30 тенгега тенг бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 27 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 476,28 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 471,5 тенге, сотиб олиш курси эса 475,5 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 469 тенге, сотиб олиш нархи - 474 тенге.
Алматида Россия рубли 4,85-5,05 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада қўшни давлат валютаси 4,90-5,05 тенгедан сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова