16:02, 21 Февраль 2024 | GMT +5
KASEда доллар нархи 2,17 тенгега арзонлашди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 2,17 тенгега пасайиб, 1 доллар 450,80 тенгега тенг бўлди.
Миллий банкнинг 21 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 452,94 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 450,1 тенге, сотиб олиш курси эса 452,1 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи – 449,5 тенге, сотиб олиш нархи – 453,5 тенге.
Алматида Россия рубли 4,77-4,89 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада эса қўшни давлатнинг валютаси 4,85 – 4,89 тенге атрофида.
Муаллиф: Алма Муқанова