17:13, 24 Июль 2024 | GMT +5
KASEда доллар курси яна кўтарилди
ALMATY. Кazinform — Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,26 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 474,09 тенгега тенг.
Миллий банкнинг 24 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 472,62 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,43 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 473,3 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 475,5 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 472 тенге, сотиб олиш нархи - 477 тенге.
Россия рубли 5,31-5,5 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова