KASEда доллар курси яна кўтарилди

Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси яна ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Доллар
Фото: Kazinform

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 2,07 тенгега қимматлашди, 1 АҚШ долларининг ўртача курси эса 466,79 тенгени ташкил қилди.

Миллий банкнинг 8 ноябрдаги расмий курси: 1 доллар – 464,49 тенге, Россия рубли – 5,01 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 467,5 тенгедан сотилмоқда, харид нархи - 470,5 тенге.

Астанада эса сотиб олиш - 467 тенге, сотиш - 471 тенге.

Россия рубли 4,95-5,01 тенге оралиғида ўзгариб туради.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар