KASEда доллар курси яна кўтарилди

Доллар
Фото: Kazinform

Қозоғистон фонд биржасидаги(КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 тенгега нисбатан доллар курси яна ошди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 3,96 тенгега ошди.

1 АҚШ долларининг ўртача курси 461,17 тенгени ташкил этади.

Миллий банкнинг 23 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 456,83 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 5,18 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 461,5 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 464,3 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 460 тенге, сотиб олиш нархи - 465 тенге.

Россия рубли 5,15-5,27 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар
telegram