KASEда доллар курси яна кўтарилди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 3,39 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 491,70 тенгени ташкил этади.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 490,5 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 493,1 тенгени ташкил қилмоқда. Евро 530 - 534 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада долларнинг сотиш нархи - 488 тенге, сотиб олиш нархи - 493 тенге.
Евро 528 тенгедан сотилмоқда, 534 тенгедан сотиб олинмоқда.
Россия рубли 4,97 - 5,07 тенге орасида сотилмоқда.
Миллий банкнинг 29 октабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 487,81 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,02 тенге. Евро - 527,62 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова