KASEда доллар курси пасайди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган.
КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар натижаларига кўра, доллар курси 1,43 тенгега пасайди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси - 487,24 тенге.
Миллий банкнинг 17 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 488,93 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,04 тенге.
Евро - 532, 40.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 488 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 488,5 тенгени ташкил қилмоқда. Евро 529 - 532 курси тенге оралиғида ўзгариб туради.
Астанада эса долларнинг сотиш нархи - 486 тенге, сотиб олиш нархи - 492 тенге. Евро 528 тенгедан сотилмоқда, 534 тенгедан сотиб олинмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова