KASEда доллар курси пасайди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди.
КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 0,54 тенгега пасайди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 482,94 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 5 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 483,57 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,41 тенге.
Евро - 534,49.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 483,4 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 484 тенгени ташкил қилмоқда. Евро нархи 533,5 - 537 тенге орасида ўзгариб туради.
Астанада долларнинг сотиш нархи - 481 тенге, сотиб олиш нархи - 486 тенге. Евро 531 тенгедан сотилмоқда, 537 тенгедан сотиб олинади.
Россия рубли 5,25 - 5,37 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова