KASEда доллар курси пасайди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди.
КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар натижаларига кўра, доллар курси 1,25 тенгега пасайди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 478,57 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 15 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 479,83 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,39 тенге. евро - 528,82 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 478,7 тенгедан сотиб олинмоқда, сотиш курси эса 480,05 тенгени ташкил қилмоқда. Евро нархи 526,5 ва 530,5 тенге орасида ўзгариб туради.
Астанада долларнинг харид нархи - 477 тенге, сотиш нархи - 481 тенге. Евро 523 тенгедан харид қилинмоқда, 528 тенгедан сотилмоқда.
Россия рубли 5,31 ва 5,50 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова