16:39, 25 Июль 2024 | GMT +5
КАSEда доллар курси ошди
ALMATY. Кazinform — Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,23 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 474,06 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 25 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 474,09 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,48 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 474 га тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи - 475,5 тенге.
Астанада сотиш нархи - 472 тенге, сотиб олиш нархи - 477 тенге.
Россия рубли 5,38-5,55 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова