16:39, 18 Июль 2024 | GMT +5
KASEда доллар курси кўтарилди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 2,16 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 477,03 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 18 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 474,83 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,40 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 476,5 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 478,5 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 474 тенге, сотиб олиш нархи - 479 тенге.
Россия рубли 5,33-5,43 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова