16:45, 10 Июнь 2024 | GMT +5
KASEда доллар курси кўтарилди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 0,71 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси - 448,12 тенге.
Миллий банкнинг 10 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 447,37 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,04 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 448,7 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 449,5 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 446 тенге, сотиб олиш нархи - 451 тенге. Россия рубли 4,95-5,07 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова