KASEда доллар курси кўтарилди

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.

Доллар
Фото: pexels.com

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар натижаларига кўра, доллар курси 0,50 тенгега ошди.

1 АҚШ долларининг ўртача курси 448,64 тенгени ташкил этади. Миллий банкнинг 5 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 448,01 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,05 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 449,3 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 450,9 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 446 тенге, сотиб олиш нархи - 451 тенге. Россия рубли 4,95-5,05 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар