KASEда доллар курси кўтарилди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра,1 долларнинг тенгега нисбатан курси курси ошди.
КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,73 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 479,03 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 12 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 477,04 тенгени ташкил этади. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,37 тенге. евро - 520,78 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 478,9 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 481,1 тенгени ташкил қилмоқда. Евро 522,05 - 526,5 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 477 тенге, сотиб олиш нархи - 481 тенге. Евро 520 тенгедан сотилмоқда, 525 тенгедан харид қилинмоқда.
Россия рубли 5,25 - 5,40 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова