KASEда доллар курси кўтарилди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра,1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.
КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,69 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси - 481,19 тенге.
Миллий банкнинг 30 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 479,23 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,16 тенге. Евро - 534,96.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 479,7 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 480,5 тенгени ташкил қилмоқда. Евро 535,5 - 540 тенге ораси сотилмоқда.
Астанада долларнинг сотиш нархи - 478 тенге, сотиб олиш нархи - 482 тенге.
Евро 532 тенгедан сотилмоқда, 538 тенгедан сотиб олинади. Россия рубли 5,07 - 5,22 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова