16:25, 11 Апрель 2024 | GMT +5
KASEда доллар курси кўтарилди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 тенгега нисбатан доллар курси ошди.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,05 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 448,41 тенгени ташкил этади. Миллий банкнинг расмий курсига кўра, 1 доллар - 447,15 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,80 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 447,9 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 449,7 тенгени ташкил қилмоқда. Астанада сотиш нархи - 447 тенге, сотиб олиш нархи - 452 тенге.
Россия рубли 4,7-4,85 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова