KASEда доллар курси кўтарилди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.
КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 0,27 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 478,91 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 16 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 478,64 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,40 тенге. Евро - 526,92.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 478,9 тенгедан сотиб олинмоқда, сотиш курси эса 481,3 тенгени ташкил қилмоқда. Евро 524 - 528 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада долларнинг сотиб олиш нархи - 477 тенге, сотиш нархи - 481 тенге. Евро 523 тенгедан сотиб олинмоқда, 528 тенгедан сотилмоқда.
Россия рубли 5,25 - 5,45 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова