17:10, 11 Июль 2024 | GMT +5
KASEда доллар курси иккинчи кун кетма-кет пасаймоқда
ALMATY. Кazinform - Фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 3,94 тенгега пасайиб, 1 доллар 474,26 тенгега тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 11 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 478,48 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 472,5 тенге, сотиб олиш курси эса 474,9 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 473 тенге, сотиб олиш нархи - 478 тенге.
Алматида Россия рубли 5,29-5,39 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада қўшни давлат валютаси 5,23 – 5,43 тенгедан сотилмоқда.