KASEда доллар курси бироз пасайди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди.
КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар натижаларига кўра, доллар курси 0,35 тенгега пасайди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 482,86 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 3 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 483,23 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,12 тенге.
Евро - 534,74.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматида доллар 482,3 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 484,1 тенгени ташкил қилмоқда. Евро 532,5 - 536,5 курси тенге орасида ўзгариб туради.
Астанада долларнинг сотиш нархи - 481 тенге, сотиб олиш нархи - 485 тенге. Евро 531 тенгедан сотилмоқда, 537 тенгедан сотиб олинмоқда.
Россия рубли 5,05 - 5,15 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фонд бозорида доллар курси ошгани ҳақида ёзган эдик.
Муаллиф: Алма Муқанова