KASEда доллар курси бироз ошди

ALMATY. Кazinform — Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.

Доллар
Фото: Рexels

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар натижаларига кўра, доллар курси 0,10 тенгега ошди.

1 АҚШ долларининг ўртача курси 474,83 тенгени ташкил этади.

Миллий банкнинг 26 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 474,72 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 5,58 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 472,9 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 474,7 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 472 тенге, сотиб олиш нархи - 477 тенге.

Россия рубли 5,37-5,53 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар