KASEда доллар курси 462 тенге атрофида барқарорлашди

None
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ)савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси бироз пасайди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 0,15 тенгега пасайиб, 1 доллар 461,88 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 24 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 462,04 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотиш курси - 461,5 тенге, сотиб олиш курси - 465 тенге.

Астанада сотиш нархи - 461 тенге, сотиб олиш нархи - 464 тенге.

Россия рубли 6,53 - 6,57 тенге орасида савдо қилинмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар